«Ҳумо арена» бугун ўзбек боксининг музейига айланди дейиш мумкин. Фойелар ва ташқарида ушбу спортга оид атрибутлар, ўзбек боксининг шонли тарихи, унинг юлдузлари ҳақида маълумотлар жойланган тақдимотларни кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, юртимизда бўлиб турган Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотайба ушбу кечанинг фахрий меҳмонларидан бўлишди. Мутасаддилар жанглар аввалида «Ҳумо арена»ни айланиб, шароитлар билан танишиб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
Очилиш маросимида Азиз Абдуҳакимов сўз олиб, юртимизда Президентимиз бошчилигида спортга, хусусан, боксга қаратилаётган эътибор борасида алоҳида тўхталиб ўтди.Таъкидлаш жоиз, ушбу нуфуздаги мусобақа Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил қилинди.
Жангларни Иқболжон Холдоров ўзининг чиройли нокаути билан бошлаб берди. Шундан сўнг Санжар Турсунов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов ва якунда Муроджон Аҳмадалиев ҳам ўз ғалабалари билан миллионлаб ҳамюртларимизни хушнуд қилишди. Марказий жангда WБА ва ИБФ камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиевнинг нокаути барчани янада руҳлантирди, дейиш мумкин. Бугунги жанг натижалари билан танишинг:
Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания) – нокаут
Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина) – яққол устунлик
Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания) – нокаут
Ҳасанбой Дўсматов – Муҳсин Кизота (Танзания) – нокаут
Баҳодир Жалолов – Кристапс Зуис (Латвия) – нокаут
Исроил Мадримов – Эммануел Каломбо (Конго) – яққол устунлик
Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика) – нокаут
Муроджон Аҳмадалиев – Рёсуке Иваса (Япония)