Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 16 октябрдаги 647-сон қарори билан Ўзэнергоинспекция ходимлари учун янги идоравий формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари (логотип, шеврон, кокарда, нашивкалар) намуна ва тавсифларини тасдиқлади.

Формалар мавсумий бўлиб (ёзги, куз-баҳорги, қишки), ҳар иккала жинс учун алоҳида тикилади.

Логотип ва шевронларда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, инспекция номи ва рамзлари акс этган.

2025 йил якунига қадар барча ходимлар янги формаларга тўлиқ ўтади.