Тадбирда бўлим томонидан “Вауш” конининг кварс қумлари, доломит ва бентонитлар намойиш этилди. Биринчи номаъдан фойдали қазилмани қурилиш ва шиша саноатида хом ашё сифатида қўллаш мумкин. Иккинчиси – оловбардош материаллар ишлаб чиқаришда кенг қўлланадиган магензитни олиш ҳамда ундан соф магний ажратиб олиш учун ишлатилади. Учинчиси эса кукунсимон шаклида, ундан ёғларни тозалаш ва оқартиришда фойдаланилади.

Шуни таъкидлашлаш жоизки, бентонит намликни шимиб олиб сақлайдиган сорбент ҳисобланади. Унинг ушбу хусусияти қишлоқ хўжалики экинларининг уруғларини, айниқса чигитни, бентонит кукуни билан қобиқлаб экиш технологиясини яратишга асос бўлди. Ушбу коннинг бентонитидан нефт-газ қудуқларини бурғулашда фаол ювувчи суюқлик сифатида фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, олимлар томонидан ишлаб чиқилган технология ёрдамида Тошқазган кони маъданидан олинган электротехника, металлургия ва кимё саноатида фойдаланишга яроқли бўлган графит намуналари ва бошқа маҳсулотлар тақдим этилди.