Наманган вилоятида Уйчи туманида яшовчи 50 ёшли аёл С.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унинг номига розилигисиз 15.460.000 сўм кредит расмийлаштирилиб, ушбу миқдордаги пуллар банк картасига туширилиб, шу заҳоти бошқа банк картасига ўтказиб олинганини билдириб айбдор шахсга қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи 27 ёшли Б.Б. содир этганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Б.Б. банк иш бошқарувчиси лавозимида ишлаб келиб, хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаро С.Н.нинг шахсий маълумотлари орқали унинг номига кредит расмийлаштириб, пулларни ноқонуний ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.