Ҳозирги кириб келиши кутилаётган антициклон соҳаси бироз совуқ соҳа бўлиб, ўзи билан ҳароратни пасайтирувчи ва осмонда булутлар ҳосил қилиш учун етарли нам ҳаво оқимларини ҳам ''эргаштириб'' келади. 

Хусусан, нам ҳаво оқимларидан 15-16 апрель кунлари шимолий ҳудудлар, 17-18 апрел кунлари марказий ва жанубий ҳудудлар, 19 апрел куни шарқий вилоятларда бироз ва ўрта миқдорда ёғингарчиликлар кутилади. Ёғинлар чақмоқ-момақадироқли хусусиятга эга ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли жала ёғинлар кузатилиши мумкин.

Жойларга ҳаво оқимлари кириб келишида кучли шамоллар кузатилади

Бир сўз билан айтганда, келаётган 5 кунликда биз баҳор мавсуми охирларига хос ўзгарувчан об-ҳаво ҳодисаларига гувоҳ бўламиз.