Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.
Унга кўра тоғли ҳудудлар ва денгиз сатҳидан 2000 м баландликда:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.