27-28 октябрь кунлари жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, жанубий вилоятларда ҳарорат максимуми +22 даражагача исийди.
Антициклон таъсир остида кечалари ҳарорат сезиларли даражада совуқроқ бўлади. Хусусан, 27 октябрь тунда Қорақалпоғистоннинг бир нечта туманларида ҳарорат минимуми -2 даража совуқни ташкил этади.
29-30 октябрь кунларига республикага яна ғарбдан нам ҳаво оқимлари кириб келиши ва улардан вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилиши прогноз қилинмоқда.
29 октябрь куни барча вилоятларда нам ҳаво оқимидан ёғинлар кутилади.
30 октябрь куни шимолий вилоятлардан ташқари бошқа вилоятларда ёғингарчилик сақланади.
29 октябрь кечга бориб, Тошкентда 12-14 ммгача кўп ёғин кузатилиши мумкин экан. Бу ҳақида Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.