2025 йил 11 ноябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, “Ўзгидромет”нинг автоматик мониторинг станциялари маълумотларига биноан, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосидаги:

  • PM10 — майда дисперсли заррачалар миқдори 189 мкг/м³ ни ташкил этди (меъёр — 300 мкг/м³),
  • PM2,5 — майда заррачалар миқдори 143 мкг/м³ бўлиб, бу рўхсат этилган меъёрдан 2,4 марта юқори экани аниқланди.

Шу сабабли пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига очиқ ҳавода фаолиятни чеклаш ҳамда ташқарига чиққанда ниқоб тақиш тавсия этилди.

Андижондаги автоматик станция маълумотларига кўра, соат 10:00 да ҳаво ифлосланиши даражаси янада юқори бўлган:

  • PM10502 мкг/м³, яъни соатлик меъёрдан 1 баробар юқори;
  • PM2,5314 мкг/м³, яъни меъёрдан 8,9 марта юқори.

“Ўзгидромет” Андижон шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига ҳам очиқ ҳавода бўлишни қисқартириш ҳамда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда.