Қордан pH (кислоталилик), электр ўтказгичлилик ва ион таркибини аниқлаш учун намуналар олинган. Ўшанда қор қатламлари қизғиш лой рангида бўлган.
Ифлосланган қор ёғишига 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлди. Агар Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса, Бухоро вилоятида эса ёғинлар бўлмади, дейилади марказ хабарида.
17 ноябрда республиканинг бутун худудига шамолнинг тезлашиши ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келди.
Шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчди ҳамда тупроқ ва қум рангини бўяб Тошкент шаҳрига чўкган.
Бу инсон саломатлигига зиён етказмаслиги ҳамда ёғинларгарчилик натижасида ҳавони тозаланиши содир бўлгани айтилмоқда.