Хусусан, Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан акция доирасида дастлаб фуқароларга жорий йилнинг 24 октябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол фуқаролик позицияси билан иштирок этиш тарғибот қилинди. Сайлов ва унинг қонунчилиги тўғрисида фуқароларга батафсил маълумотлар берилди.

Бўка туманида ташкил этилган сайёр қабулда Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Ижросини таъминлаш юзасидан тегишли мутасадди идораларга йўналтирилди. 

— “Бекобод шаҳар деҳқон бозори”  МЧЖда  ташкил этилган “Ўзимиз келдик” акциясида шаҳар Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан кўрсатилган сайёр давлат хизматларидан фуқаролар унумли фойдаланмоқда, — дейди шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Убайдулла Мирзаев. — Унда 20 нафарга яқин аҳоли вакилига сайёр давлат хизматлари  кўрсатилган бўлса,  200 нафарга яқин фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар  берилди. Аҳолига бундай тартибда хизмат кўрсатишдан жуда мамнунмиз. Бу лойиҳани келгусида ҳам давом эттирамиз.     

Бўстонлиқ туман Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари “Бўстонлиқ туман деҳқон бозори” ҳудудида сайёр хизмат кўрсатди. Тадбир давомида 2 нафар тадбиркорларга 20 кВтдан паст бўлган электр тармоқларига уланиш бўйича, 4 нафарига сув ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича хизматлари кўрсатилди. Шу куни 9 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 120 нафар фуқарога давлат хизматлари ва сайловга оид саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

 Бекобод туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида  10 дан ортиқ фуқарога сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.  

“Ўзимиз келдик” лойиҳаси доирасида 17 октябрь куни  ташкил этилган тадбирда 104 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб, 1880 нафар фуқарога бепул ҳуқуқий маслаҳатлар  берилди.

 ДХА Тошкент вилоят бошқармаси

матбуот хизмати