У муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун бир неча бор судланган бўлиб, бу гал маҳаллий фуқародан 5500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у мазкур фуқаронинг танишига нисбатан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини, бошқа енгилроқ жазо турига ўзгартириб беришни ваъда қилган.