“Матоларни қайта ишлашда титан диоксиди асосидаги махсус катализатор ишлатилади. Ёруғлик таъсирида унинг юзасида фаол оксидловчи заррачалар ҳосил бўлади ва ҳар қандай органик моддалар улар билан ўзаро таъсирлашганда карбонат ангидрид ва сувга парчаланади, микроорганизмлар ва вируслар фаолсизланади. Шу тарзда мато ўзини ўзи тозалайди”, деб тушунтирди НДУ Кимё технологиялари институти илмий-ўқув маркази директори Денис Козлов.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, бундай мато тиббиёт ходимлари, лаборатория ходимлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарарувчи ходимлар учун иш кийимларини тикишда ишлатилиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.