Ларри дарҳол ўзини судга берган ва 300 минг доллар товон пули ундириб, ғалаба қозонган. Товонни Ларри бундай ҳолатлардан ўзини суғурта қилиб қўйган суғурта компанияси тўлаб берган.

- Бахтсиз ҳодиса менинг эгалигимдаги ерда содир бўлди, демак, бу ҳолатга уй эгалари суғуртаси жавобгарлик қилади, - деган Рутман 18 апрель куни содир бўлган ҳодиса ҳақида. - Баъзи қўшниларим буни бемаънилик деб айтишди, лекин бундай ўйлаб кўрсангиз, бу жуда мантиқий. Ахир мен узоқ вақтдан бери суғурта пулини тўлаб келаман. Энди тўловлар қилиш бекор эмаслиги исботланди.