Кернни танлаб олиш ва ўрганиш, замонавий лаборатория ускуналарида кернни комплекс ўрганиш, тоғ жинсларининг фильтрацион-сиғим хусусиятларини ўрганиш учун фильтрлаш тадқиқотларини ўтказиш, турли сувларнинг ўзаро ҳамда жинс билан мутаносиблигини аниқлашга қаратилган фильтрлаш тадқиқотлари, турли термобарик шароитларда тоғ жинсларининг электр, магнит, эластик, мустаҳкамлик ва иссиқлик хоссалари, бурғулаш суюқликларининг тоғ жинслари билан мослигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар, тоғ жинсларининг кислоталарга сезгирлигини баҳолаш, заррачаларнинг рентген дифракцион таҳлили, сифат ва миқдорий фаза таркибини таҳлил қилиш, босим, ҳарорат ва ҳажмнинг ўзгарувчан шароитларида фазавий ҳаракат, зичлик, ёпишқоқлик каби суюқликларнинг физик хоссаларини ўрганиш кабилар коллекторларнинг хоссаларини петрофизикавий тадқиқотларнинг асосий йўналишлари саналади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
«OʼZLITINEFTGAZ» АЖда «Петрофизика тадқиқотлари лабораторияси» ташкил этилди
«OʼZLITINEFTGAZ» АЖда бир қатор комплекс петрофизикавий тадқиқотларни амалга оширишга мўлжалланган «Петрофизика тадқиқотлари лабораторияси» ташкил этилди ва тажриба-синов йўли билан олинаётган маълумотларни физикавий ҳамда математик таҳлил қилиш методлари орқали аниқлаш ишларини олиб боради.
Ўқишини кўчириш учун 35 мингдан ортиқ талабгор тест топширди
- Муз эришини секинлаштириш учун олимлар Барқироқ музлигида 100 квадрат метр майдонни махсус қоплама билан ёпди
- Хоразмда йил охиригача 39 минг нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланади
- Хотин-қизлар билан ишлашда «тадбирбозлик»дан тизимли ёндашувга ўтиш масаласи муҳокама қилинди
- Ҳиндистон кимётерапия ўрнини босиши мумкин бўлган саратонга қарши дори ишлаб чиқди
- Жавоҳир Синдаров “Sinquefield Cup 2026”да кучли учликдан жой олди