Ўрганишда Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII - XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд. сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилингани ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларига киришилди.
Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.