Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билиняпти ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот ва муассасалар томонидан мавжуд иш ўринлари таклиф этилди.

Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли, замонавий фикрлайдиган, ўз соҳасининг усталари бўлган кадрларга боғлиқ.

«Карьера куни» ахборот-таништирув тадбири давомида иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан мавжуд иш ўринлари таклиф этилди. Ўз навбатида иш берувчи вазирлик, муассаса, ташкилот ва корхоналарга университет томонидан талабалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Жумладан, жорий ўқув йилида университетни тамомлаётган битирувчилар ҳақидаги маълумотлар иш берувчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбир давомида йирик компания вакиллари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

«Карьера куни» ахборот-таништирув тадбири якунлари бўйича иш берувчилар томонидан 3 мингдан зиёд талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ишга жойлашиш амалиёт ўташ учун йўлланмалар бериляпти.

Шунингдек, тадбир давомида инновацион ҳамкорлик доирасида муаммоли мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ўқув режаларига амалиётчи мутахассислар таклифларини эътиборга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш, талабаларнинг малакавий амалиёти ва тажриба оширишини тизимли равишда ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, амалиётчи мутахассисларни дарс машғулотларига жалб қилиш, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини корхона ва ташкилотлар таклифини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш жараёнлари муҳокама қилинди.