Ушбу тарихий фильмга маҳоратли актёр ва актрисалар жалб этилган. Мазкур фильм жараёнларининг бориши ва ташкилий масалалар юзасидан суҳбатлашиш мақсадида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркия  сафарининг илк куниёқ “Бўздағ фильм” раҳбари, Меҳмед Бўздағ билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Мулоқот чоғида ўзбек халқи ушбу фильмни интиқлик билан кутаётгани ва бу сериалдан ўзбек халқининг ҳам умиди катта экани таъкидланди.

“Асосийси, ушбу фильмни туркий халқлар тарихидан сўзловчи, унинг маданияти, инсонийлиги каби фазилатларини намоён эта олувчи дурдона асар сифатида қаралаётган ушбу сериални нафақат туркий миллатлар, балки, бутун дунё халқларига туҳфа эта олишимиз зарур. Жалолиддин Мангуберди образи жуда нозик ва биз уни увол қилиб қўймаслигимиз керак”  - деди Озодбек Назарбеков.