Жумладан, акциядорлик жамияти Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 39-умумтаълим мактабни оталиққа олган.

Жамият мактаб маъмуриятининг мурожаатига асосан, ёзги спорт ва футбол майдонида 720 млн сўмлик тўлиқ қайта қуриш ишларини амалга ошириб, фойдаланишга топширди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жойлашган 15-умумтаълим мактабида ҳам 79 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Яшнобод туманидаги 103-махсус мактаб-интернат ҳам доимий оталиққа олинган. Мактаб-интернат тарбияланувчилари учун турли байрамларда тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан ўтган йили янги йил байрами муносабати билан мактаб тарбияланувчилари учун 40 млн сўмлик совғалар тақдим этилди.

Бу каби эзгу ишлар жамият томонидан муньазам равишда амалга ошириб борилади.