Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даврида “Ўзсувтаъминот” АЖга барча манбалар орқали 33 544  та мурожаат келиб тушган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳалқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонасидан жами 4982 та мурожаат келиб тушган. Шундан 4233 таси қаноатлантирилган ва ижобий ҳал этилган, 749 таси ўрганиш жараёнида.

 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан 320 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 281 таси кўриб чикилган, 39 таси эса ўрганиш жараёнида.  “Хотин-қизларнинг муаммолари бўйича ишонч телефони” орқали 22 та  мурожаат келиб тушган. Шундан 20 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган бўлиб, 2 таси ўрганиш жараёнида.  Кўрсатилган давр мобайнида акциядорлик жамиятига 41 та депутат сўрови келиб тушган ва уларнинг барчаси ўз вақтида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, жавоб хатлари юборилган.

 Олий Мажлис Сенатидан келган сўровлар сони 18 тани ташкил этиб, шундан 17 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 1 таси ўрганиш жараёнида.  “Омбудсман” вакилидан 7 та сўров келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган.  Вазирлар Маҳкамаси томонидан жами 26 та сўров юборилган бўлиб, уларнинг барчаси кўриб чиқилган.  Бошқа вазирлик ва идоралардан жами 75 та мурожаатлар келиб тушган. Улардан 62 таси қонун доирасида кўриб чиқилиб, мурожаатчиларга жавоб хатлари юборилган. 13 та мурожаат ўрганиш жараёнида.  Шунингдек, Жамиятга фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар 37 тани ташкил этиб, улардан 34 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 3 таси эса ўрганиш жараёнида.

  Бундан ташқари, акциядорлик жамиятининг 24/7 режимда фаолият юритиб келаётган 1255 қисқа рақамли колл-маркази орқали 27 787 та мурожаат келиб тушган.  Жорий йилнинг биринчи чорагида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали соҳага оид 229 та танқидий-таҳлилий материал эълон қилинган бўлиб, уларнинг барчасига расмий муносабатлар билдирилган.  Таъкидлаш жоиз, мурожаатларнинг асосий қисмини марказлашган ичимлик суви таъминоти мавжуд эмаслиги, йилдан-йилга ўтувчи дастурларнинг ижроси, сув ҳисоблагичлари бўйича умумий қарздорлик, сув босими пастлиги, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар ташкил этади.

 Шу билан бирга, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг тизимидаги ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг мутасаддилари иштирокида жойларда 15 га яқин сайёр қабул ва очиқ мулоқотлар ҳам ўтказилди.  Биргина мисол: 28 март куни Бухоро вилояти Ғиждувон ва Когон туманларида ўтказилган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан жами 25 та мурожаат келиб тушди. Улардан 5 таси жойида ҳал этилди, 3 таси маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳал этилиши белгиланди, 17 таси ҳудудий сув таъминоти корхонаси ваколати доирасида ўрганиб чиқилиши белгиланди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.

 Қолаверса, ҳудудий сув таъминоти корхоналари жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизоми бўлимларининг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида улар зарур техника воситалари билан жиҳозланди.