Мулино ижтимоий тармоқларда канал атрофидаги вазият ҳақида ўз фикрини ёзган.

“Президент Трамп яна ёлғон гапирмоқда. Панама канали устидан назоратни қайтариб олиш ҳақида гап йўқ ва бу АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ёки бошқа биров билан ҳеч қандай музокараларда муҳокама қилинмаган”, деди у.

Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли масалалар бўйича келишувлар асосида ривожланмоқда ва бу канални АҚШга қайтариш ёки Панаманинг миллий суверенитетига путур етказиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

“Канал Панамага тегишли ва Панаманики бўлиб қолади!” деб ишонтирди Президент.

Аввалроқ Трамп Конгрессга мурожаати чоғида АҚШ Панама канали устидан назоратни тиклаш бўйича чоралар кўра бошлаганини айтганди, деб хабар беради report.az.