Италия бош вазири Жузеппе Контенинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси янги дунё барпо этиш имкониятини очмоқда, деб ёзади РИА Новости.

“Пандемия дунёнинг барча минтақалари ва халқларига таъсир кўрсатди, инсониятни яна бир бор синовдан ўтказди. Ушбу фожиа бизни ўзгартирди, аммо бу биз аллақачон киришишимиз керак бўлган “янги бошланиш” учун имконият ҳам берди”, деди у.

“Пандемия устидан тезкор ғалабага бўлган умид оддий “одатдаги ҳаёт”га имкон қадар тезроқ қайтиш истаги билан бир вақтда бўлмаслиги керак. Биз кўпроқ нарсани хоҳлашимиз, бошқа дунёни қайта кашф этишимиз лозим. Чунки эски воқелик унчалик ҳам яхши бўлмаган, иложи борича бу ҳолатни яхшилашимиз зарур, - деди Конте.

Унинг сўзларига кўра, пандемия барчага яхшироқ бўлиш учун қийинчилик туғдирди ва бу имкониятни эътиборсиз қолдириш “кечирилмас хато” бўлади.