Ишчи гуруҳ тижорат банклари раҳбарлари иштирокида ҳудуддаги кредит маблағлари ажратилиши кечикаётган лойиҳаларни молиялаштириш, айланма маблағларни тўлдириш учун кредит маблағларига эҳтиёжи бўлган тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, банк хизматларига доир барча масалаларни бирма-бир кўриб чиқди.

Тадбиркорлар билан мулоқотлар ва ўрганишлар натижаларига асосланиб, келгусида ҳудудни янада ривожлантириш ва вужудга келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш бўйича зарурий амалий чоралар белгилаб олинди.