Шарқий Сепик вилояти губернатори Аллан Берд: “Ҳозирда 1000 га яқин уй вайрон бўлди, деди ва фавқулодда ёрдам экипажлари “вилоятнинг катта қисмига зарар етказган” зилзила “таъсирини ҳали ҳам баҳолашмоқда”.
Вилоят полицияси бошлиғи Кристофер Тамарининг айтишича, бешта ўлим қайд этилган.
Тамарининг таъкидлашича, фавқулодда вазиятлар экипажлари ҳали ҳам зич ўрмон билан қопланган олис ҳудудга йўл олишмоқда ва у қурбонлар сони “кўпроқ бўлиши мумкинлигини” истисно қилмади, деб хабар беради korrespondent.net.