Мусобақанинг дастлабки кунида 5 та медалга сазовор бўлган пара дзюдочиларимиз бугун 4 та медаль қўлга киритишди. Жумладан, эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Давурхон Кароматов ва +100 кг вазнда Ширин Шарипов олтин, -100 кг вазнда Сулаймон Алаев ҳамда Шариф Халилов бронза медалига эга чиқди.
Гран-При якунларига кўра, Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан 38 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади, дея хабар беради Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси матбуот хизмати.
Маълумот учун, кечаги баҳсларда аёллар ўртасида Лобар Хуррамова (-48 кг), Севинч Салаева (-52 кг), Парвина Самандарова (-57 кг), эркаклар ўртасида Шерзод Намозов (-60 кг), Ўткир Ниғматов (-66 кг) кумуш, Учқун Қуранбаев (-66 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.