Мусобақанинг иккинчи куни эркаклар ўртасида J2 классида татамига чиққан +90 килограмм вазн тоифасидаги дзюдочимиз Аловиддин Жўрақулов бронза медали ҳамда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарига эга бўлди.

Жаҳон чемпионати. J2 класси. +90 кг

Олтин: Ваҳид Ноури (Эрон)

Кумуш: Муҳаммадреза Ҳеироллаҳзадеҳ (Эрон)

Бронза: Аловиддин Жўрақулов (Ўзбекистон)

Бронза: Иброҳим Болукбаши (Туркия).