Миллий паралимпия қўмитаси маълумотига кўра, аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Кубаро Ҳакимова 9 метр 83 см натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Қувонарлиси, ёш иқтидорли пара атлетимиз ҳам ушбу натижаси орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни нақд қилиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Асила Мирзаёрова узунликка сакраш беллашувларида олтин медални қўлга киритиб, Паралимпия ўйинларига лицензия соҳибига айланган эди.