"Қувонарлиси, мусобақанинг илк кунида эркаклар ўртасида -97 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган ҳамюртимиз Хусниддин Усманов 3 та урунишда жами 610 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда 2 та бронза медалига сазовор бўлди ва делегациямиз ҳисобига илк медалларни ёздириб қўйди", дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси.

Таъкидланишича, вакилларимизнинг мусобақадаги иштироки давом этмоқда.