Кеча пара пауэрлифтинг ва пара велоспорт бўйича ўтказилган Ўзбекистон очиқ чемпионатлари ўз якунига етди. Ушбу мусобақаларда 150 нафар спортчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медал, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Таъкидлаш керакки, ушбу Ўзбекистон очиқ чемпионатлари келажакда Паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасига аъзо ва номзод спортчиларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.