Мусобақада Республикамизнинг турли худудларидан сараланган 50 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. 

Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизматининг таъкидлашича, ушбу мамлакат чемпионатидан кўзланган асосий мақсад – юртимизда Паралимпия спорт турлари географиясини янада кенгайтириш, пара қиличбозлик бўйича терма жамоа асосини шакллантириш ва келажакда бўладиган нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишдан иборат.