Эътиборлиси, мусобақа иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди.
Аёллар: Гулжаной Наимова (+65 кг) – олтин, Зиёда Исоқова (-46 кг) – кумуш медалга муносиб топилди.
Эркаклар: Зуҳриддин Тоҳиров (-61 кг) ва Асад Тоштемиров (+80 кг) да эса бронза медаль.
Миллий паралимпия қўмитасининг ёзишича, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколари тақдим этилади.
Олдинда эса терма жамоамизни Истанбулда яна бир мусобақа – Туркия очиқ чемпионатида кутмоқда.