Унда спортчиларга бўлажак мусобақаларда омад тиланди, деб ёзди Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шунингдек, тадбирда Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган спортчилар — Довурхон Кароматов, Нуриддин Давлатов, Aсила Мирзаёроваларга вилоят ҳокимлиги томонидан 50 миллион сўмдан пул мукофоти сертификатлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига жорий йилнинг 24 августидан старт берилади.