Унга кўра, Франция пойтахтидаги ўйинларда аёллар ўртасида 235 та медаллар жамланмаси ўйналади. Бу Токио-2020 дагидан 8 та кўп, дегани. Бундан ташқари, ўйинларда камида 1 минг 859 нафар аёл спортчи иштирок этади, бу эса Токио-2020 дан 77 нафарга кўпдир. Париж-2024 да оғир турдаги ногиронлиги бўлган спортчилар учун кўпроқ мусобақалар ўтказилади.

Париждаги Паралимпия ўйинларида жами 4 минг 400 нафардан ортиқ бўлмаган спортчи иштирок этади ва спортнинг 22 тури бўйича 549 медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Халқаро Паралимпия қўмитаси аъзоларининг оғир турдаги ногиронлиги бўлган спортчилар учун рақобат имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, бочча бўйича медаллар сони 7 тадан 11 тагача оширилади. Дзюдо ва эшкак эшиш бўйича оғир ногиронлиги бўлган спортчиларга бериладиган медаллар сони ҳам ортади.

Халқаро Паралимпия қўмитаси барча бешта жамоавий спорт турлари бўйича мусобақа форматини стандартлаштирди. Энди барча жамоавий мусобақаларда 8 та жамоа иштирок этади.
Токиодаги муваффақиятли дебютдан сўнг бадминтон бўйича 16 та медал жамғармаси бўлади, бу Токио-2020 дагидан 2 тага кўп.

Пара таэквондо бўйича медаллар сони 6 тадан 10 тага кўпаяди, шунингдек, иштирокчилар сони 66 фоизга ортади. Боччада эркаклар ва аёллар учун 4 турдаги, шунингдек, 3 та аралаш дастур бўлади. Илгари фақат аралаш ёки очиқ мусобақалар ўтказиларди.

Рио-де-Жанейродаги ўйинларда илк бор иштирок этган пара каноэ ва пара триатлон спорт турлари бўйича медаллар сони мос равишда 10 ва 11 тага оширилади. Пара енгил атлетика ва пара сузишда медаллар сони мос равишда 3 ва 5 тага камаяди. Шунингдек, ушбу спорт турлари бўйича иштирокчилар сони ҳам қисқаради.

Медаллар жамланмаси Халқаро Паралимпия қўмитасининг Ижроия кенгаши томонидан Париждаги Паралимпия ўйинлари учун спортчилар квоталари маъқулланганидан кейин расман тасдиқланади.