"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган боксчи, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими йўриқчи-спортчиси Ситора Турдибекова "Жасорат" медали билан мукофотланди.

Аввалроқ Ситора Турдибековага Олимпия ўйинларида иштироки учун тадбиркор тамонидан 1 хонали уй совға қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Ситора Турдибекова Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида жинси баҳс-мунозараларга сабаб бўлган тайванлик боксчи Лин Ю Тинг билан жанг қилиб, ютқазганди.