Лойиҳанинг биринчи босқичида ҳар бир ҳудуддан ДАЛФ С1 даражага эга француз тили ўқитувчилари сараланиб, француз мутахассислари томонидан яратилган дастур асосида, Тошкент Француз Альянсида  тренерликка тайёрлов курсларида малакаси оширилди.

2022 йилнинг 24-27 май кунлари ташкил этилган ушбу семинар Парижнинг Янги Сорбонна университети фахрий профессори Жан-Клод Беакко томонидан олиб борилди.

А. Авлоний миллий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев ҳамда Франция элчихонасининг таълим ҳамкорлиги бўйича минтақавий атташеси Серж Беллини иштирокида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

Лойиҳанинг навбатдаги босқичларида француз тили ўқитувчиларининг Францияга стажировкаси ва “Узлуксиз касбий таълим” ЛМС платформаси учун янги видео контентлар тайёрлаш бўйича тренинглар ташкил этиш режалаштирилган.