Жорий йил ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Паркент туманида 2 та замонавий меҳмонхона, 1 та “Шоирлар уйи”, ва 33 та оилавий меҳмон уйлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи объектлар, фойдаланишга топширилди.

Жойларда сайёҳларга қулайлик яратиш учун 7 та намунавий санитария-гигиена шахобча барпо этилди. Хусусан, 4 та туристик объектларга олиб борувчи йўл кўрсаткич белгилари, 20 та туризм объектларда Wi-Fi ҳудудлари, 8 та туристик маршрутлар қатнови йўлга қўйилди.

Туманда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган жами қиймати 66,6 миллиард сўм бўлган 3 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 40 та янги иш ўрни яратилди. Жумладан, Кумушкон қишлоғида Республикада биринчилардан бўлиб “Туризм қишлоғи” лойиҳаси бошланди.

Бу ерда туризм жозибадорлигини янада яхшилаш бўйича кенг кўламли ободончилик ишлари ва бошқа туризм объектларини ташкил этиш бўйича ҳам ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати