“Қозонлик дастурчилар жамоаси сунъий интеллект технологиялари (нейротармоқлар) ёрдамида Паркинсон касаллигини дастлабки босқичларда аниқлаш хизматини ишлаб чиқди. Тизим беморларнинг овози аудио ёзувларини таҳлил қилади, касаллик ривожланишининг дастлабки босқичларида юзага келадиган касалликка хос нутқ шаклларини аниқлайди. Улар орасида чўзиладиган товушларнинг муайян талаффузи ва бошқа хусусиятлар ҳам бор”, — дейилади хабарда.

Бундай хизматдан фойдаланувчи қисқа овозли хабарни мустақил равишда ёзиб олиши ва юбориши мумкин ёки кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб гапира олади. Паркинсон касаллиги билан оғриган беморлар ва соғлом одамларнинг аноним маълумотлари бўйича ўқитилган нейротармоқ хабарни қайта ишлайди ва текширувдан ўтган одамнинг Паркинсон касаллигига чалиниш эҳтимолини баҳолайди, деб хабар беради 1tv.ru.