Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ПФ-164-сон Фармонини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, мазкур Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги ПФ‒164-сон Фармонининг 2-бандидаги «соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар» сўзлари «соат 23:00 дан соат 05:00 га қадар» сўзлари билан алмаштириляпти.
Мажлисда Олий Мажлис палаталарининг ушбу Фармонни тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.
Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси ўз ишини якунлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.