Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон давлатларининг савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш борасида қонунчилик органларининг аҳамиятини юксалтириш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат якунида парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштиришга келишиб олинди. Бу борада минтақавий ва халқаро парламентлараро ташкилотлар, жумладан, Осиё парламент ассамблеяси имкониятларидан ҳам кенг фойдаланиш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.