Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, тажриба альгинат гелиининг танин кислотаси билан зарарланган ҳудудларга яллиғланишга қарши ва шифобахш таъсирини исботлади.
ЖССТнинг расмий статистик маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг камида 45 фоизи оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда, Европа минтақаси аҳолиси эса пародонт патологиясига энг мойил ҳисобланади.
Оғиз бўшлиғи касалликлари кўпинча яллиғланиш жараёнлари туфайли келиб чиқади. В.И.Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети мутахассисларининг айтишича, энг кенг тарқалган касаллик – кариес, кейин пародонтит. Касаллик тишларни суяк альвеоли ва тиш гўштининг шикастланиши билан кечади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, пародонтит билан оғриган беморларда даволаш чоралари кўрилмаса, тишларнинг тушиб кетишига олиб келади.
Олимлар ҳайвонларда яллиғланиш жараёнининг фаоллигини камайтирадиган ва зарарланган ҳудудларнинг тикланишини тезлаштирадиган дори воситасини синаб кўришди. Гель формуласи кумуш нанозаррачалар ва танин кислотасини ўз ичига олади, кўплаб резаворлар, ёнғоқлар ва зираворларда мавжуд бўлган компонент, бироқ асосан чой, қаҳва орқали одам организмига ўзлашади.
Ушбу тадқиқот натижалари танинларнинг терапевтик таъсиридан фойдаланган ҳолда пародонтологик даволашни модернизация қилиш учун янги истиқболларни очади, деб хабар беради ria.ru.