Гуандун провинциясида яшовчи 56 ёшли аёл парранда гриппининг H3N8 кичик турини юқтирган учинчи шахсга айланганди.

Инфекцияни юқтириб олиш билан боғлиқ барча ҳолатлар Хитойда қайд этилган, биринчи иккитаси ўтган йили бўлган.

“Мавжуд маълумотларга кўра, бу вирус одамдан одамга осон юқиш хусусиятига эга эмас ва шунинг учун миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда унинг одамларга тарқалиш хавфи паст даражада деб ҳисобланади”, дея хулоса қилди ЖССТ.

Агентликнинг эслатишича, H3N8 штамми одамларда кам, қушларда эса кўп учрайди, у касаллик белгиларини деярли намоён қилмайди. Вирус бошқа сутэмизувчиларга ҳам юқиши мумкин.

Одамларнинг H3N8 парранда гриппи билан касалланиш билан боғлиқ илк ҳолат 2022 йилнинг апрель ойида Хитойда қайд этилган. Хэнань провинциясида яшовчи тўрт ёшли болада товуқлар ва қарғалар таъсири туфайли иситма ва бошқа аломатлар пайдо бўлганди, деб хабар беради korrespondent.net.