Хусусан, тизимдан авторизациядан ўтиш жараёнида “паспорт сериямдан ноқонуний фойдаланиб, бошқа шахслар рўйхатга ўтиб олибди” деган янглиш хулоса билдираётганлар ҳам йўқ эмас.

Бу ҳақда Конституциявий комиссия Матбуот хизматининг хабар беришича, Ягона идентификация тизими (ЯИТ) OneID фуқароларга нафақат Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ қолдириш, таклиф йўллаш, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат ташкилотларининг турли веб-сайтлари ва порталлари орқали 340 га яқин турдаги электрон хизматларга эга бўлиш имкониятини беради.

Бу каби фойдаланувчилар ЯИТ OneID да ўзларининг шахсий маълумотларини, жумладан логин, пароль, тўлиқ исм, ЖШШИР ва ҳоказоларни илгари рўйхатдан ўтказишган,  бугунги кунга келиб эса, тизимдан қайтадан рўйхатга ўтишга уринаётган бўлиши мумкин.