Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса 3 апрель куни соат 13:45 да “Оқ олтин” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
"MAN" русумли газ ташувчи автомобилдан сиғимга газ қуйиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида газ сизиб чиқиши юзага келган.
Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 14:02 да етиб бориб, соат 15:03 га келиб сизиб чиқишни тўлиқ бартараф этган.
Қайд этилишича, қутқарувчиларнинг тезкор ва профессионал ҳаракатлари туфайли эҳтимолий йирик портлаш ва ёнғиннинг олди олинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.