Қарорга кўра:

  • 2023 йил ҳосилидан пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади; 
  • ҚҚСни пахта хомашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатигача тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади;
  • 2026 йил 1 апрелгача пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда ҚҚСни ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 

- пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаганда, юзага келган солиқ қарздорлигини ҚҚС тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га 3 ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади; 

- пахта-тўқимачилик кластерларига қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини қишлок хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан ҚҚС бюджетга тўлаб берилганидан сўнг ҳисобга олишга рухсат этилади.

ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастури ишга туширилади.

2023 йил 5 сентябргача ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилиб, 2023 йил 15 сентябрдан “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.