2021 йил ҳосили учун Пахтачи туманидаги 219 та фермер хўжаликлари томонидан 8 минг 195 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, ғўза парвариши юзасидан агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилгани сабабли “Барҳаёт Қурбон Ражабов” ММТП ҳудудида жойлашган “Сайқал хирмон” фермер хўжалигидаги 34 гектар ер майдонида парваришланаётган ғўза гул кўрсатди.
Шунингдек, тумандаги Шамси Назаров ММТП ҳудудидаги “Амир Одилов”, “Пахта Элита” фермер хўжалиги, Рўзиқул Махманов ММТП ҳудудидаги “Нодиржон Наврўзжон Ортиқов” фермер хўжалигида парваришланаётган ғўза ниҳоллари ҳам гулга кирди.
— Ғўза парвариши юзасидан белгиланган агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиб, доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда, — дейди “Ўзагроинспекция”нинг Пахтачи тумани бўлими бошлиғи Ойбек Аминов. — Жумладан, ғўза ниҳолларини ўғитлаш, чуқурлаштириб ҳайдаш, гектарига 300 килограммдан фосфорли, 600 килограммдан азотли ўғитлар билан озиқлантириш, суспензия, яъни баргидан озиқлантириш ишлари доимий назоратга олинди. 2021 йилнинг январь-май ойлари давомида ғалла ва ғўза агротехникаси юзасидан 133 марта мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилган бўлиб, 4 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 4 та ҳолат юзасидан маъмурий қарор қабул қилиниб, 1 та ёзма кўрсатма берилди.
Яна бир гап. 2021 йил ҳосили учун 75 минг 356 гектар ер майдонига экилган ғўзадан мўл ҳосил етиштириш юзасидан мавжуд агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши таъминланмоқда. 2021 йилнинг 7 - июнь ҳолатига кўра, 1 минг 521 гектар ер майдонидаги ғўза гуллаш, 70 минг 832 гектарда шоналаш, 3 минг гектардан ортиқ ерда 5-6 чинбарг чиқариш фазасида ривожланмоқда, дея хабар бермоқда “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати
Бир кунда ўртача 5,5-6 минг гектардан зиёд ғўза қатор орасига ишлов берилмоқда. Ҳозирга қадар 16 минг 510 гектар ғўза майдони биринчи суғорилган бўлиб, 354 та пуркагичлар билан бир кунда 6 минг гектардан ортиқ ер майдонидаги ғўза баргидан озиқлантирилмоқда.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 4 та ҳолат юзасидан маъмурий қарор қабул қилиниб, 1 та ёзма кўрсатма берилди.