Жамоалар илк бор 2011 йили гуруҳ босқичида куч синашган эди. Теҳронда ўтган дастлабки ўйинда “Истиқлол” 4:2, Тошкентда эса “Пахтакор” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Истиқлол” Эрон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Бунгача эса 8 бор ғолиб бўлган. Чемпионлик шоҳсупасига охирги марта 2013 йилда чиққан. Шунингдек, 7 марта Эрон Кубогини қўлга киритган.
Жамоа мураббийи бир ватқлар “Истиқлол”да ўйнаган Мажид Намжу Мотлақ. Асосий футболчилар сифатида Воря Ғафури, Али Карими ва Меҳди Ғайедини айтиш мумкин. Икки легионер футболчи – хорватиялик Хрвое Милич ва малилик Чейк Диабате жамоа сафида ўйнаб келмоқда.
Маълум бўлишича, бугунги учрашувда “Пахтакор”дан Акрам Комилов, “Истиқлол”дан эса Хрвое Милич майдонга тушмайди. Бунга дисквалификация сабаби йўл бермайди.
Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳси Тошкент вақти билан соат 22:45 да Доҳадаги “Ал Жануб” стадионида бошланади.