Пайариқ туманининг Хўжа Исмоил маҳалласида жойлашган 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Ушбу спорт иншооти Инвеститция дастури асосида 2 миллиард 890 миллион сўм маблағ ҳисобига бунёд этилди ва замонавий спорт анжомлари билан таъминланди.
Бу ерда 15 та спорт тури бўйича 36 нафар мураббий қўл остида 1185 нафар ўқувчи-спортчилар спорт машғулотларида иштирок этишмоқда.