Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Хусусан, у «Telegram» ижтимоий тармоғидаги шахсий аккаунти орқали Telegram каналларидан бирининг изоҳлар қисмида диний адоватни қўзғатувчи мазмундаги маълумот жойлаштиргани маълум бўлди. (Айрим ОАВ тарқатган маълумтга кўра, у Telegramʼда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган.)

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди. Натижада унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184³-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судининг 2026 йил 9 январь куни қабул қилинган қарорга мувофиқ, мазкур шахснинг қилмишида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилди. Суд қарорига кўра, унга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.