Халқаро онлайн конференцияда мамлакатимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар – GIZ, DVV, UNISEF, UNESCO етакчи мутахассислари ҳамда Россия халқлар дўстлиги университети, Беларуснинг Профессионал таълим республика институти вакиллари иштирок этди.
– Жамиятимизда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар учун малакали кадрлар тайёрлаш – олдимизда турган энг асосий вазифаlир, - деди вазир Иномжон Мажидов. – Профессионал таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш учун, аввало, педагог-кадрлар салоҳиятини ошириш лозим. Шу маънода, бугунги халқаро конференция ва унда хорижлик ҳамкорлар билан бўлиб ўтадиган муҳокамалар, имзоланадиган шартномалар соҳа ривожи учун хизмат қилади деб ўйлаймиз.
Конференция доирасида Беларусь давлатининг Профессионал таълим республика институти (РИПО) билан профессионал таълим тизими таълим жараёни сифатини ошириш, миллий малака тизимини жорий этиш ва WorldSkills стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш йўналишларини қамраб олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг хорижий мигрантларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) билан ҳамкорликда мигрантларга рус тилида мулоқот қилиш ва рус тилида касб ўргатишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.