Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур субсидия Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 69-сон қарорига мувофиқ ажратилади. Унга кўра, давлат бюджети ҳисобидан ипотека кредити учун бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.
Субсидия олиш учун талаблар:
— ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга жавоб бериши;
— камида 15 йил педагогик иш стажига эга бўлиши;
— олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши;
— ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида 2 тадан ортиқ уй-жой бўлмаслиги;
— кредит тарихи иштирок этувчи банклар талабларига мос бўлиши.
Ариза топшириш усуллари:
— Давлат хизматлари марказлари орқали;
— MyGov мобил иловаси орқали;
— my.gov.uz портали орқали онлайн.
Муҳим:
Ариза бериш жараёнида OneID тизими орқали тижорат банкларига кредит тарихингизни текшириш учун рухсат берилган бўлиши шарт. Акс ҳолда ариза рад этилиши мумкин.