Кеча Россия Олимпия қўмитаси, Германия, Австралия, Япония, Янги Залендия каби терма жамоалар илк олтин медалларини қўлга киритди. Медаллар жамғариш бўйича ҳамон Норвегия терма жамоаси пешқадамлик қиляпти.

Медаллар жамғариш (олтин – кумуш – бронза – жами)

1. Норвегия – 2-0-1 (3)

2. Швеция – 2-0-0 (2)

3. Россия Олимпия қўмитаси – 1-2-2 (5)

4. Нидерландия – 1-1-0 (2)

5-7. Австралия – 1-0-1 (2)

5-7. Япония – 1-0-1 (2)

5-7. Словения – 1-0-1 (2)

8-9. Хитой – 1-0-0 (1)

8-9. Янги Зеландия - 1-0-0 (1)

10-11. Италия – 0-2-0 (2)

10-11. АҚШ – 0-2-0 (2)

Эслатиб ўтамиз, бугун қишки Олимпия ўйинлари иштирокчилари 9 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боради. Кеча эркаклар ўртасида ўтказилиши керак бўлган тезкор тушиш баҳсларининг ҳал қилувчи финали кучли шамол сабаб бугунга қолдирилган.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги гигант слалом баҳслари, биатлон бўйича аёллар ўртасидаги индивидуал пойга, фигурали учиш бўйича жамоавий дастур, шорт-трек, трамплиндан сакраш, сноуборд ва конкида югуриш дастурлари ҳам бугун ўз ғолибларини аниқлайди.